Politik va Diplomat (1965 - 1970). O‘ZBЕKISTON IQTISODIYOTI (QISHLOQ XO‘JALIGI)
1965 YILI O‘ZBЕKISTON 3 MILLION 903 MING TONNA “OQ OLTIN” YETISHTIRDI, KЕYINGI YILI – 180 MING TONNAGA KO‘PROQ, 1967 YILI DЕYARLI O‘SISH KUZATILMADI, 1968 YILI UNDAN HAM KAM MIQDORDA – 4 MILLION 10 MING TONNA PAXTA YETISHTIRILDI.
Табиийки, Москва Ўзбекистоннинг кўрсаткичларидан қониқмасди. Шароф Рашидов қишлоқ хўжалиги соҳаси олимлари билан маслаҳатлашишга тўғри келди. Улар кимёвий усулни таклиф қилдилар. Касалликларга қарши курашувчи дори сифатида бутифос кимёвий моддасини ишлатиш тавсия қилинди. Бу пахтачиликни кескин ривожлантириш ва иқтисодиётга миллионлаб маблағ келтириш имконини берарди.
Кейинчалик Рашидовни танқид қилувчилар уни айни ана шу кимёлаштиришда, ернинг кучсизланиб қолишида, тупроқни зарарлантиришда айблайдилар. Рашидов узоқ йиллар мобайнида пахта ҳосилдорлигини ошириш бўйича бошқа бирорта ҳам восита топа олмаган. Марказ, қолаверса, республикада пахта етиштирувчилар ундан қисқа муддат ичида пахтачиликни ривожлантиришга шоширарди. Москвада ҳокимият тепасига келган Брежнев командасига ўз сиёсий позициясини мустаҳкамлаш учун тезликда юқори натижалар керак эди. Л. Брежнев Волгоградда кимёвий дефолиант ишлаб чиқарувчи завод қуриш ҳаракатини бошлади. Пахта ҳосилдорлигининг ошиши экин майдонларини кенгайтириш, қўшимча сув ресурсларини ишга тушириш билан узвий боғлиқ эди. Муаммо – бу сувни қаердан олиш керак? Юз йиллардан бери пайдо бўлиб келаётган шимолий дарё сувини келтириш масаласи яна қўзғатилди.
Хрушёвнинг аралашуви билан 1968 йилда бу лойиҳани амалга ошириш масаласига яна қайтилди. Ўзбекистон СССР ҳукумати таркибига кирган иттифоқдош вазирликлар қаршилигига учрамаганида эди, бу лойиҳадан кўп нарсага эга бўлиши мумкин эди. Биринчи галда бу лойиҳа энг катта дарё оқиб ўтувчи Қозоғистон учун бефойда эди.
SHU BILAN BIRGA, MARKAZ PAXTA YETISHTIRUVCHI RЕSPUBLIKALARDAN “OQ OLTIN” HOSILDORLIGINI OSHIRISHNI TALAB QILIB, UNI ARZON NARXLARDA SOTIB OLARDI. AGAR RASMIY E’LON QILINGAN VALYUTALARNING TIJORAT KURSI BO‘YICHA HISOBLASAK, SO‘NGGI YILLARDA O‘ZBЕKISTON PAXTASINING XARID NARXI JAHON NARXLARIDAN O‘RTACHA BЕSH BAROBAR PAST BO‘LGAN EDI.
Пахта нархи сарфланаётган ишчи кучи, истеъмолга сарфланаётган табиий ресурслар харажатини оқламайдиган даражада пастлаб кетди. Тахмин қилиш мумкинки, пахтанинг пастлашган харид нархини марказда тан олинмаслиги тасодифий эмас эди. Шу тариқа марказ пахта етиштирувчи республиклардан зарурий маблағ келиб тушишини, пахта ҳосилдорлиги тушиб кетмаслигини қатъий талаб қиларди.