Шароф Рашидов ҳар доим ўз чиқишлари билан оммани лoл қолдирарди. Нутқнинг аниқлиги, қочиримли мақоллар ва ҳатто ёддан айтилган шеърлар — буларнинг барчаси уни ажойиб нотиқ сифатида намоён этарди. Унинг ёрдамчиси Л. Шабшайнинг фикрига кўра, баъзилар: “Шароф Рашидовичнинг нутқ матнидаги сўзлар жуда бошқача”, дея муносабат билдирарди. Айримлар эса, унинг барча маърузалари қўл остидаги ходимлари томонидан тўлиқ тайёрланади, дея хато фикрларди.
Аммо ёрдамчилари буни тан олишмаган, сабаби Шароф Рашидов ҳар бир нутқини ўз қўли билан ёзар ва синчковлик билан қайта-қайта ўқиб чиқарди. Ўзининг ёрдамчиси Л.Шабшай ва спичрайтер А.Жуковнинг хотирлашича, маърузанинг назарий қисми ва фактик материаллар, хулоса ва қўйиладиган вазифалар, ҳаттоки, мақол ва нақллардан қайси ўринда қандай фойдаланиш кераклиги хусусида кўрсатма бериб турарди.
L.SHABSHAY BUNI SHAROF RASHIDOVICHGA QILGAN MUROJAATIDA QUYIDAGICHA ESLAYDI: “KO‘PINCHA SIZ CHO‘NTAGINGIZDAN MAYDA YOZUVINGIZ BILAN TO‘LDIRILGAN KICHIK QOG’OZ VARAQCHALARINI CHIQARARDINGIZ. BU VARAQLARDA KЕRAKLI HUJJATNING MOHIYATI, MAZMUNI VA YO‘NALISHI BЕNUQSON ANIQLIK VA RAVSHANLIK BILAN IFODALANARDI. SIZ, O‘ZBЕK TILIDA YOZGAN O‘ZBЕK YOZUVCHISI, RUSCHA NUTQNI NOZIK HIS QILISHINGIZGA JUDA HAYRON BO‘LARDIM. HATTO ENG KICHIK STILISTIK XATO, NOTO‘G’RI ISHLATILGAN RUSCHA SO‘ZNI, SIZ TЕZDA TUSHUNIB DARHOL SINONIMINI TOPAR EDINGIZ”.
Шароф Рашидовичнинг рус тилини мукаммал билишидаги асосий сир – унинг адабиётни чексиз севишидир. У ўзининг адабий ёзишмаларида шундай қайд қилиб ўтган эди: “ХIХ асрда яшаб ўтган рус адиблари орасида А.С.Пушкин, Л.Толстой, А.Чехов асарларини ўқиб, бағоят миннатдорман. Айниқса, И.С.Тургенев менга жуда манзур – кучли лиризм, табиатга муҳаббат, образ ясаш маҳоратига тан бериш керак. Унинг “Арафа” романидаги Инсаров образи мен учун севимли қаҳрамонга айланди. Бундан ташқари, Н.В.Гогол асарларини ҳам кўп мутолаа қиламан”.
Шароф Рашидовнинг рус адабиётига қизиқиши ўз халқининг ҳаётини чуқурроқ билиши учун имкон берди. У ўзбек халқининг маънавий тажрибаси нафақат Шарқ маданиятида ижобий намуна бўла олди, балки бу рус мумтоз адабиёти билан узвий боғлиқ, деб ҳисобларди.
Шарқ классикасининг энг улуғ намуналари деб Шараф Рашидович Алишер Навоий асарларини билар эди. У мутафаккир асарларини ёдлар ва тез-тез иқтибос оларди. Ҳайратомуз жойи шундаки, Навоийнинг 500 йил муқаддам ёзиб кетган ўлмас сатрлари Шароф Рашидовни замонавий фикрлашга ундарди.
Уша йилларда «эзоп тили» —яъни муаллифнинг фикрини қасддан яширадиган мажозий ифода услуби кенг тарқалган эди. Бу ҳолат айрим салбий ҳолатлар ҳақида очиқча гапириш тақиқлангани сабабли юзага келган. Масалан, партия номенклатурасининг бир қисмидаги ифлосланиш ҳақида ҳаттоки Сиёсий бюро аъзолигига номзод бўлган Рашидов ҳам фақат четлаб ўтибгина гапира оларди. У ўз нуқтаи назарини Навоий ғазаллари орқали образли ишоралар билан гапирар эди.