Hozirgi davr (1991 - 2025). ZAMONAVIY O‘ZBЕKISTONDA SHAROF RASHIDOV
2017 YIL NOYABR OYIDA SHAROF RASHIDOV TAVALLUDINING 100 YILLIGI MUNOSABATI BILAN O‘ZBЕKISTON PRЕZIDЕNTI SHAVKAT MIRZIYOЕV FARMONI E’LON QILINDI:
Кўзга кўринган давлат арбоби, таниқли ёзувчи, республикамизни оғир йилларда бошқарган, уни ривожлантириш, миллий ададиёт ва маданиятни гуллаб-яшнатиш йўлида ўз меҳнатини аямаган Шароф Рашидов таваллуд топган кунинг 100 йиллигини нишонлаш ва унинг ёрқин хотирасини абадийлаштириш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Нуроний” жамғармаси, республика маънавият маркази, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва кенг жамоатчилик вакиллари томонидан берилган таклиф маъқулланиб, халқимизнинг севимли фарзанди Шароф Рашидовнинг 100 йиллиги кенг нишонлансин. Республика Олий Мажлиси Сенатининг Жиззах вилояти, Жиззах туманига Шароф Рашидов номини бериш тўғрисидаги қарори маълумот учун қабул қилинсин.
Шароф Рашидов туғилган куннинг 100 йиллигини байрам қилиш бўйича ташкилий қўмита таркиби (кейинги ўринларда ташкилий қўмита) тасдиқлансин.
Ташкилий қўмита бир ой муддат ичида Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирлар режасини ишлаб чиқсин.
Бу борада кўриб чиқилиши керак:
–Ўзбекистон республикаси маданият, молия вазирликлари, давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Жиззах вилояти ҳокимлиги Шароф Рашидов туманида унинг мемориал мажмуаси ва ҳайкалини ўрнатсин;
–кўзга кўринган давлат арбоби ва адиб Шароф Рашидовнинг ҳаёти ва фаолияти билан халқимизни, асосан, ёш авлодни чуқур таништириш мақсадида Жиззах шаҳрида унинг мемориал уй-музейини барпо қилиш, музей атрофини ободонлаштириш;
–Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига адибнинг тўпламини нашрга тайёрлаш:
– Шароф Рашидов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Ўзбек халқининг севимли ўғлони” номли хотира китобини нашрга тайёрлаш;
– Шароф Рашидов ҳаёти, ижтимоий-сиёсий фаолияти, ижод йўли акс эттирилган ҳужжатли фильм яратиш;
–Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон ёЁувчилар уюшмаси, республика маънавият маркази ҳамкорлигида “Ўзбекистон тарихида Шароф Рашидовнинг роли” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказиш;
–мамлакатимиздаги олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва умумий ўрта таълим муассасаларида, ҳарбий қисмларда, меҳнат жамоаларида ва маҳаллаларда таниқли адабиётшунослар олимлар ва санъаткорлар иштирокида Шароф Рашидов хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказиш;
–2017 йил ноябрь ойининг дастлабки ўн кунлигида Жиззах ва Тошкент шаҳарларида Шароф Рашидов туғилган куннинг 100 йиллигига бағишланган хотира кечаларини ўтказиш;
–Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига, Ўзбекистон Миллий телерадикомпаниясига ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш”.