Politik va Diplomat (1965 - 1970). RASHIDOV VA MURUNTOV OLTINI

Оқ олтин” (пахта)дан ташқари, Ўзбекистоннинг иттифоқ тузилмасидаги мавқеи ва ролини мустаҳкамлашга ёрдам берадиган яна бир қаттиқ валюта бу соф олтин эди
Шароф Рашидов даврида республика ўзи учун янги саноат тизимини яратди, ўнга яқин кон, жумладан, дунёдаги энг йирик олтин қазиб олинувчи Мурунтов корхонаси қурилди. Шароф Рашидов ўз ҳукмронлигининг дастлабки даври яъни, 60-йиллар бошида мамлакат геологларига Ўзбекистонда янги олтин конларини қидириб топиш бўйича кўрсатма берган эди.